UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 апр 07:27
Янгиликлар

Хоккей

Ҳақиқий сенсация! Қувайт Арманистонни мағлуб этиб, Ўзбекистонга катта ёрдам берди. Хоккейчиларимиз бугун навбатдаги ўйинида музга чиқади

Кеча Ереван шаҳри (Арманистон) мезбонлик қилаётган хоккей бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг IV дивизионида учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Кун давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси эронлик хоккейчиларга қарши музга чиқиб, 20:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи беллашувда индонезияликлар Малайзия термасидан 7:4 ҳисобида устун келди.

Мусобақа мезбони бўлмиш Арманистон эса Қувайтга қарши баҳс олиб борди ва кутилмаганда овертаймда 4:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Бу орқали Ўзбекистон терма жамоаси 7 очко билан дивизион пешқадамига айланиб олди. Арманистон эса иккинчи ўринга тушди. Олдинда ҳар бир терма жамоани иккитадан ўйин кутиб турибди. Вакилларимиз III Б дивизионига йўл олиши учун мазкур ўйинларнинг барчасида асосий вақтда ғалаба қозонишлари талаб этилади.

Бугун хоккейчиларимиз тўртинчи тур доирасида Индонезия жамоасига қарши музга чиқади. Ўйин Тошкент вақти билан 15:00 да бошланади. Арманистон эса бу сафар Эрон билан тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг