UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 сен 15:37
Янгиликлар

Каратэ

Ҳасан Назаров бошчилигида Осиё чемпионатида қатнашадиган таркибимиз маълум

9-10 ноябрь кунлари Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида шинкиокушинкай каратэ бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Ўз тарихида 19-маротаба ўтказиладиган ушбу қитъа биринчилигида Ҳасан ва Мутал Назаров бошчилигидаги юртимиз каратэчилари ҳам иштирок этади. Куни кеча Наманган вилояти Косонсой шаҳрида Осиё чемпионатига тайёргарлик доирасида ўқув-машғулот семинари ҳамда турли рангдаги белбоғлар учун имтиҳон ташкил этилди. Шунингдек, "Нур Ҳас" марказида ўтган ушбу тадбирлар доирасида Осиё чемпионатига йўл оладиган терма жамоа таркиби ҳам аниқлаб олинди. 

Семинарни 5-ДАН қора белбоғ соҳиби шиҳан Мутал Назаров ўтказди. Унга назарий ва амалий машғулотларда Косонсой "Нур Ҳас" шинкиокушинкай каратэ маркази бош мураббийи 1-ДАН қора белбоғ соҳиби Шамсиддин Эшонов ёрдам берди. Турли рангдаги белбоғлар учун имтиҳондан муваффақиятли ўтган спортчилар декабрь ойида ўтказиладиган Ўзбекистон очиқ чемпионатида қатнашишади. 

Осиё чемпионатининг катталар ўртасидаги -85 кг вазн тоифаси баҳсларида Ички ишлар терговчиси, майор Улуғбек Ҳамдамов ҳамда мутлақ вазнда Отабек Абдураҳимов юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Ёшлардан эса Маҳлиё Саидаҳмедова (-50 кг), Шоҳжаҳон Йўлдошбоев (-55 кг), Билолбек Абдужабборов (-45 кг) қитъа чемпионатида қатнашиш учун лецензия қўлга киритишди. Аҳлиддин Зарифжонов (-40 кг) эса захира спортчиси сифатида таркибга киритилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг