UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 авг 18:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳасанбойга ютқазган Сакен Бибоссинов қозоғистонликларга мурожаат қилди

Қозоғистонлик боксчи Сакен Бибоссинов Париж Олимпиадасидаги мағлубиятдан сўнг юртдошларига мурожаат қилди.

У чорак финалда ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматовга ютқазганди. 

"Қадрли Қозоғистон халқи!

Орзу... Мақсад... Ғалаба...

Токиодаги Олимпиадада бронза медалини қўлга киритганимда, Париж Олимпиадасида қайтиб, олтин медаль қўлга киритаман деб ўйлагандим ва ўз мақсадимга эришиш учун бу ерган келгандим. 

Мен бу Олимпиадани сабрсизлик билан кутдим. Мамлакатимга олтин медаль тақдим этишни истагандим. Ҳаворанг байроғимиз кўтарилиб, миллий мадҳиямиз янграшини эшитмоқчи эдим. Лекин барчаси ҳам биз истагандек бўлавермайди. Мен формада эдим деб ўйлайман. Бироз омадим келмади. Бироқ, Яратганга шукрки, қозоғистонликлар шарафини ҳимоя қилиш бахтига муяссар бўлдим. 

Мени ғалаба ва мағлубиятларда қўллаб-қувватлаган барчангизга раҳмат. Илиқ сўзларингиздан миннатдорман", - деб ёзди Сакен Бибоссинов. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг