UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 апр 06:12
Янгиликлар

Кикбоксинг

Ҳасанхон Баратовнинг навбатдаги жанг санаси, манзили ва рақиби маълум

13 апрель куни Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида RCC Fair Fight турнири бўлиб ўтади.

Бу галги турнир кикбоксинг спорт туридан ўтказилади. Биз учун аҳамиятлиси, мусобақа кардидан Ҳасанхон Баратов иштирокидаги жанг ҳам ўрин олган. Ҳамюртимиз шу куни кикбоксинг бўйича 2021 йилги жаҳон чемпиони, МДҲ ўйинлари ғолиби, россиялик Дмитрий Васеневга қарши рингга чиқади.  

Ушбу турнирда муайтай ва кикбоксинг юлдузлари - К1 йўналишида бир неча карра жаҳон чемпиони, тайбокс афсоналаридан бири Алексей Кудин, таниқли ММА жангчиси Арсений Смирнов, WAKO йўналишида жаҳон чемпиони Асадулла Насипов, жаҳон ва Европа чемпиони Басир Абакаров, бокс ва ММАда яхши натижаларга эришиб келаётган Алексей Голуб сингари жангчилар рингга чиқади. 

Эслатиб ўтамиз, Ҳасанхон Баратов (9-3-0) бундан аввалги жангини ҳам айнан Екатеринбург шаҳрида ташкил этилган ММА ва кикбоксинг бўйича RCC 17 турнири доирасида ўтказган эди. Ўшанда оғир вазн тоифасидаги ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси кикбоксинг қоидалари асосида ўтказилган жангда россиялик Сергей Веселкин (14-3-0)га имкониятни бой бериб қўйганди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг