UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 дек 16:02
Янгиликлар

Бошқалар

ҲОҚ россиялик ёш спортчиларга байроқ ва мадҳия билан иштирок этишга рухсат берди

Теглар :  Россия
Халқаро Олимпия қўмитаси (ҲОК) Россия ёшлар терма жамоаларига мамлакат байроғи, мадҳияси ва миллий рамзлари билан иштирок этишга рухсат берди.

Бу ҳақда Россия спорт вазири Михаил Дегтярёв маълум қилди.

"Кеча Олимпия мажлисининг ўзида айтганимиздек, ҲОҚ ижроия қўмитаси Россия спорти учун муҳим қарор қабул қилди. Россия ва Беларусь ёш спортчиларининг олимпия турлари бўйича халқаро мусобақаларда — жамоавий йўналишлар ҳам қўшилган ҳолда — иштирок этишига қўйилган барча чекловлар бекор қилинди.

ХОҚ 2023 йилнинг 28 мартидаги тавсия энди Россия ва Беларусь ёш спортчиларига тааллуқли эмаслигини тасдиқлади. Улар яна миллий рамзлар, байроқ, мадҳия билан ва бошқа қўшимча текширувларсиз иштирок этишлари мумкин.

Халқаро федерациялар "ёшлар мусобақаси" тушунчасига ўзлари мезон белгилайди. Лекин барча бундай мусобақаларда — якка ва жамоавий турларда — иштирокқа қўшимча чекловлар бўлмаслиги шарт. Россия Олимпия қўмитаси тикланган тақдирда, бу қоидалар 2026 йил Дакарда бўладиган Ёшлар Олимпия ўйинларида ҳам амал қилади.

ХОҚ ижроия қўмитасига Олимпия хартиясининг асосий принципларини босқичма-босқич тиклаётгани учун миннатдорчилик билдирамиз. Қарорни синчиклаб ўрганамиз ва барча спортчиларимиз ҳуқуқларини тўлиқ тиклаш бўйича ишни давом эттирамиз", — деб ёзди Дегтярёв Telegram-каналида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг