UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 20:45
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо"нинг мавсумдаги илк расмий ўйини якунига етди

Теглар :  ҲумоСариака
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Қозоғистон Кубоги доирасидаги илк учрашувида музга чиқди.

Қозоғистон кубоги доирасидаги ушбу учрашувнинг тўлиқ вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Шунингдек, овертаймда ҳам ғолиб аниқланмади. Афсуски, пеналтилар сериясида омад мезбонларга кулиб боқди.

Маълумот учун, "Ҳумо" кубок доирасидаги навбатдаги учрашувини 26 август куни "Актобе"га қарши ўтказади. Учрашув Қозоғистонда бўлиб ўтади.

Мазкур саҳифа орқали "қалдирғочлар"нинг "Сариарка"га қарши баҳси тафсилотларидан хабардор бўлишингиз мумкин.

САҲИФАНИ ЯНГИЛАШ

Смирягинннн. Биргина шайба керак "Ҳумо"га. Йўқ, афсус ғалабани қўлдан бой бердик.

"Ҳумо"дан яна бир омадсиз пенальти. "Сариарка"да ҳам.

Йўқ, иккала жамоа ҳам тўртинчи имконларидан фойдалана олмади. 1:1.

Ҳамюртларимиз учинчи уринишидан фойдалана олмади. Мезбонлар ҳам.

"Ҳумо" иккинчи уринишдан фойдаланди. "Сариарка" эса йўқ. Смирягинннннн. 1:1.

Пеналтилар серияси қозоқлар олдинда 1:0.

Овертайм ўз якунига етди.

"Сариарка"да четлатиш. "Ҳумо" бундан фойдаланиб қолиши керак. 2 дақиқа бор.

Овертаймнинг илк дақиқасидаёқ мезбонлар вакилида яхши имконият юзага келган эди. Аммо фойдалана олмади.

Учинчи бўлим ҳам якунига етди. Навбат Овертаймга.

ШАЙБАААА. 18-дақиқада 45-рақамдаги Антон Реҳтин ҳисобни тенглаштирмоқдаааа. 2:2.

Учинчи бўлим нисбатан сокин ўтмоқда. 12-дақиқа.

Иккала жамоадан ҳам бир нафар хоккейчи четлатилди. Нисбатан кичик устунлик вакилларимизда.

Энди эса "Сариарка"да четлатиш.

Демак, учинчи бўлим старт олди. Ва бўлим бошидаёқ "Ҳумо"да четлатиш.

Иккинчи бўлим якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 17-дақиқаси. ГОООООООЛ. 71 рақамдаги Максим Трунёв ҳисобни қисқартирмоқда. 2:1.

Муз саройига анчагина мухлис ташриф буюрганини таъкидлаш жоиз. Иккинчи бўлим якунигача 4 дақиқа қолди. Кичик устунлик қозоқларда.

Смирягиндан супер сейв.

Ана энди эса "Ҳумо" хоккейчиси Алексей Кириллов икки дақиқага четлатилди. Ўйинда иккинчи  бўлимнинг 13-дақиқаси давом этмоқда.

Смираягинга нисбатан фол ишлатилди. Мезбонлар икки дақиқани бир киши кам бўлиб ўтказишади.

Сал ўтмасдан "Ҳумо"да голли вазият юзага келди.

Иккинчи бўлимнинг 5-дақиқасида "Сариарка" хоккейчиси ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ўйинда мезбонлар яққол устунлик қилмоқда.

Евгений Попихин шогирдлари Қарағанданинг "Сариарка" клуби меҳмони бўлишяпти. Ҳозиргина биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Антон Злобиннинг 15-дақиқада киритган шайбаси ҳозирча "Сариарка"га ғалаба келтирмоқда.

Маълумот учун, "Ҳумо""А" гуруҳидан жой олган бўлиб, квартетнинг иккинчи ўйини "Актобе" ва "Кулагер" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.     


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг