UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 май 18:38
Янгиликлар

Хоккей

"Ҳумо"нинг россиялик матбуот котиби жамоа атрофидаги вазиятга изоҳ берди

Теглар :  Ҳумо
Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби ахборот хизмати раҳбари Александр Малишев клуб атрофида рўй бераётган ҳодисаларга тўхталди.

"Узоқ вақт жим турдим, лекин барибир "Ҳумо" бўйича ўз позициямни баён этаман. Матбуот хизматига узоқ вақт раҳбарлик қилган инсон сифатида бошқалар каби вазиятни тўлқинлантириб юбориш менга тўғри келмайди, чунки мен 2019 йилда ушбу клуб пайдо бўлишининг бошида турганман ва бу йиллар давомида клубни ривожлантирган одамлар билан бирга бўлганман. Клубнинг ташқаридаги обрўси учун ҳам жавобгар эдим. Жим туриш жуда нотўғри бўларди. Барчаси соядан чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига мактуб имзоланди. Шундай қилиб, энди ҳеч қандай савол йўқ. 

"Ҳумо"да маош тўлашда кечикиш йиллар давомида биринчи кунданоқ ўз-ўзидан пайдо бўлди. Эшитишимча, яқинда раҳбарият ўтган мавсум учун (23/24) мукофот пуллари бўйича қарзларни тўлашди. Шундай экан, улар ўз самарасини бераётганига шубҳа қилмайман. Барчаси вақт масаласи. Яна бир жиҳати шундаки, бу мавсум унчалик оддий ўтмади – биринчи марта мавсум оралиғида ходимлар, жумладан, матбуот хизмати ҳам ишдан бўшатилди ва умуман олганда, бош ҳомийнинг профессионал клубни сақлашга ёрдам бера олмаётгандек кўринди. Бу фақат бизнинг муаммо эмас. 

Туш кўрсам, "Ҳумо"ни ВХЛда тасаввур қиламан. Охирги уч мавсумда Қозоғистон чемпионати биз учун оптимал ўтди, лекин энди Қозоғистоннинг легионерлар тўғрисидаги қонунчилиги Ўзбекистон клубларини четга чиқишга мажбур қиляпти. Молиялаштиришга келсак, давлат-хусусий шериклиги энг мақбули бўлар эди", деб ёзди Малишев.

Аввалроқ, "Ҳумо" клуби хоккейчилари маошлар кечикаётгани туфайли Ўзбекистон Президентига мурожаат йўллаганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг