UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 фев 10:26
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов жароҳати, бўлажак ўйин, Ҳуркач ва кейинги режалари ҳақида гапирди

2-3 февраль кунлари теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "Дэвис кубоги"нинг I Жаҳон гуруҳи учун саралаш доирасида Польшага қарши ўйнайди.

Ушбу ўйинлар олдидан мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси Ҳумоюн Султонов Olamsport.com мухбири билан суҳбатда ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Терма жамоамизнинг ўйин учун тайёргарлик жараёнлари ҳақида нима дея оласиз?

"Бу сафарги рақибимиз Польша терма жамоаси, бу жуда ҳам кучли терма жамоалардан бири. Жумладан, Ҳуберт Ҳуркач дунё рейтингида саккизинчи, Касниковски эса 270-ўринни эгаллаб турибди. Бундан ташқари, рейтингда аввал юзталикка кирган тажрибали теннисчиси бор. Жуфтликдаги теннисчиларида ҳам бири 17, яна бири 130-ўринда турадиган кучли жамоа. Лекин биз тайёргарликни ўн кун олдин бошладик. Шахсан ўзим, йиғинга келишдан олдин бир қанча мусобақаларда ўйнаб келдим. Ғалаба учун қўллан келганча тайёргарлик кўряпмиз".

- Охирги мусобақаларда жуда ҳам формага кириб бордингиз. Лекин Olamsport.com сайтига сўнгги турнирда жароҳат олганингиз ҳақида маълум қилган эдингиз? Ҳозирги ҳолатингиз қандай?

"Терма жамоамизда бир нафардан шифокор, массаж устаси ва физотерпавепт бор. Улар ўз ишининг усталари ва 10 кун давомида мени турли ҳил муолажалар билан ўйинга тайёр ҳолга келтиришди. Ўйинга тайёрман. 100 фоиз жароҳатдан фориғ бўлдим, дея олмайман, аммо жароҳат ўйинда иштирок этишимга ҳалақит бермайди".


- Польша терма жамоаси таркиби, жумладан Ҳуберт Ҳуркач ҳақида қандай фикрдасиз?

"Топ ўйинчи. Охирги йиллар давомидаги энг яхши ўйинчилардан бири. Чунки унинг бўйи баланд. Ҳозирда эйс зарбаларини йўллаш бўйича ҳам дунёда биринчи рақамли. Лекин ҳаракат қиламиз, имконият ҳар доим бор. Ким рақиблик қилишидан қатъий назар, ҳар доим имконият бўлади".

- "Дэвис кубоги"дан кейинги режаларингиз қандай?

"Дэвис кубоги"дан кейин 12 февраль куни Португалияга учиб кетаман. У ерда иккита турнирда иштирок этиб қайтаман. Яқин орадаги режалар шу", - деди Султонов Olamsport.com мухбири Диёрбек Мавлонов билан суҳбатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг