UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 ноя 15:08
Янгиликлар

Теннис

Ҳумоюн Султонов Калабурагида муваффақиятли старт олди

Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида теннис бўйича ITF турнири давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 25 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам ўз маҳоратини намойиш этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси M25 тоифасига кирувчи ушбу турнирда биринчи рақам остида сараланган. 

Султонов илк давра учрашувида ҳиндистонлик Вишу Варданга қарши кортга чиқди. Бироз аввал якунига етган баҳсда Ҳумоюн биринчи сетда жиддий қаршиликка дуч келди. Баҳс тақдири тай-брекда ҳал бўлди. Иккинчи сетда эса теннисчимиз рақибини деярли сезмади. Бир юз бир дақиқа давом этган учрашувда вакилимиз 7/6(6), 6/1 ҳисобида зафар қучди.   

Таққослаш учун, Султонов ATP рейтингида 230, Вардан 1165-поғонадан жой олган. Эртага Ҳумоюн 1/8 финалда яна бир ҳинд теннисчиси Сринивасан Коданчага қарши кортга чиқади. Сринивисан рейтингнинг 1781-поғонасини банд этган. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг