UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 апр 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳумоюн Тўхтамуродов GFL 1 турнирида иштирок этади. Рақиб UFC собиқ жангчиси!

ММА бўйича АҚШнинг GFL Лигаси илк турнирлари кардларини эълон қилди.

Лига 25 май тонгида АҚШнинг Калифорния штати, Лос-Анжелес шаҳридаги Shrine Auditorium мажмуасида илк турнирини ўтказади.

Мусобақа кардидан ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Ҳумоюн Тўхтамуродов ҳам ўрин олди. 26 ёшли Тўхтамуродов америкалик UFC собиқ жангчиси Чарльз Роса билан жанг қилади. Роса 2014-2022 йиллар давомида UFC'да фаолият олиб борган ва 5 та ғалаба, 8 та мағлубият қайд этган. 38 яшар спортчининг рекорди 18-8.

Шу кунга қадар 17 та жанг ўтказиб, 12 та ғалаба ва 5 та мағлубият қайд этган Ҳумоюн Тўхтамуродов сўнгги жангини 2024 йил декабрь ойида Франклин Фомеуга қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғолиб бўлганди. Тўхтамуродов Лиганинг Дубай жамоаси вакили ҳисобланса, Роса Майами шарафини ҳимоя қилади. 

GFL 1 турнирининг марказий жанги UFC собиқ аъзолари — Юрайя Фейбер ва Ренан Барао ўртасида кечади. Бундан ташқари, турнир доирасида Энтони Петтис, Холли Холм, Дерек Брансон, Робелис Деспанье каби таниқли аралаш якка кураш усталари октагонга кўтарилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг