UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 окт 19:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳумоюн Тўхтамуродов кетма-кет тўртинчи бор қозоғистонлик спортчи билан жанг қилади. Сана ва манзил аниқ

Енгил вазнли ўзбекистонлик ММА жангчиси Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг навбатдаги жанги бўйича маълумотлар аниқ бўлди.

У 19 октябрь куни Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида ташкил этиладиган Naiza 68 турнири доирасида октагонга кўтарилади.

25 ёшли Ҳумоюнга мусобақа доирасида Қозоғистон вакили Бекжан Абилкассим рақиблик қилади.

22 ёшли Абилкассим ҳозирга қадар 3 та жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида рақибларидан устун келган. Ҳумоюн Тўхтамуродовнинг ҳисобида эса 10 та ғалаба ва бундан ташқари, 3 та мағлубият бор. У сўнгги учта жангида қозоқлар билан тўқнаш келиб, барча жангда зафар қучди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг