UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 фев 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ҳумоюн Тўхтамуродов озод этилдими? У Instagram'ига янги пост жойлади ва мухлисларига мурожаат қилди

2023 йилнинг декабрь ойи бошида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Ҳумоюн Тўхтамуродов товламачиликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Олдинроқ, спортчининг инста аккаунти буткул йўқолиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Аммо кеча Тўхтамуродовнинг Instagram тармоғидаги расмий саҳифаси қайта ишга тушди. Ҳумоюн Тўхтамуродов номидан юритилаётган ушбу аккаунтга янги пост жойланди ва унда спортчининг мухлисларига мурожаати акс этди:

"Барчага Ассалому Алайкум!

Қудрати ва Адолати бутун дунёга донг урган Ўзбекистон ватанимга киндик қоним тўкилган кундан бошлаб, шу меҳрибон Ўзбек халқим учун, Аллоҳим назари тушган Юртбошим учун фидоий бўлиб туғилганимни ва шу йўсинда яшаб ўтишим кераклигини ҳис қилганман!

Байроғи елкам узра ҳилпираб турган пайт Азиз Ватаним, бутун она халқим қўллаб-қувватлагани каби мен ҳам шу халқ учун, Ўзбекистон учун жонимни ҳар он беришга тайёрман!

Мен Ҳумоюн Тўхтамуродов, шу буюк юрт байроғини дунё узра кўтарилишида оз бўлса-да ҳисса қўшишни олий мақсад билган оддий халқ ичидан чиққан, Ватанга муҳаббати чексиз спортчиман!

Мени ҳеч қандай жиноятчи гуруҳлар, қонунбузарлар билан алоқам йўқ! ОАВда мен ҳақимда айтилган гумонларнинг барчаси асоссиз! Янги Ўзбекистонда қонун устувор! Бу юрт нон-сувини, меҳрини ичиб яшаган ҳар бир инсон бу юрт қонунларига ҳам амал қилиб яшаши шарт!

Мен учун ҳавотир олган, дуо қилган суюкли халқимга миннатдорчилик билдираман! Келажакда бутун дунё бўйлаб Ватаним байроғини муносиб ҳимоя қилишга ваъда бераман! Олға Ўзбекистоним",  дейилади мурожаатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг