UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 сен 17:55
Янгиликлар

Футбол

Ҳусниддин Нишонов: "Коста-Рикани нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз лозим"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси етакчиларидан бири Ҳусниддин Нишонов ЖЧ 2-тури доирасидаги Парагвай (1:4) билан учрашувдан кейин журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Биз ҳозир жуда ҳам оғир аҳволдамиз. Ҳар доимгидек, қўрқиб ўйнаяпмиз. 2 та стантдарт орқали дарвозамиздан 2 та тўп олиб чиқдик. Шу билан ўйин изидан чиқиб кетди. Тушунарсиз ҳолатдамиз. Мухлислардан, халқимиздан узр сўраймиз. 

- Сиз ва бошқа футзалчилар томонидан Элбек Тўлқиновга кўплаб эътирозлар билдирилди...

- Фақат Элбек Тўлқинов хато қилмади. Ҳаммамиз кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Биргина Элбек ютқазмайди, бутун жамоа ютқазади. Бизда ҳали ҳам имконият бор. Коста-Рикани қанақа қилиб бўлса ҳам мағлуб этишимиз керак. Ҳаммаси ўз қўлимизда, бу имконни ой бермаслигимиз керак.

- Мана 2 та ўйин ортда қолди. Бироқ терма жамоа стандарт вазиятлар орқали айтарли вазият яратмади. Бу борада нима дея оласиз?

- Буни кўриб чиқамиз. Коста-Рикани нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз лозим. Мусобақа уйимизда ўтяпти, салбий натижа бўлмаслиги керак деб ўйлайман.

- Жароҳатингиз қай даражада?

- Алҳамдулиллоҳ, ҳозир барчаси жойида. 

- Бугун мухлислар тиним билишмади...

- Мухлислар бизни қўллаб-қувватлашда давом этишсин, кейинги баҳсда албатта ўзимизни кўрсатамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг