UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 дек 13:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA ЖЧ-2025 якунларини сарҳисоб қилган Қайрат Сатжанов ҳакамлик мавзусига ҳам тўхталди

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Қайрат Сатжанов Дубай (БАА) шаҳрида якунига етган IBA Жаҳон чемпионати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жаҳон чемпионати якунига етди. Унда шогирдларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди. Ҳаммадан мамнунман, йигитлар қўлларидан келганини қилишди, бор кучларини ишга солишди, муносиб иштирок этишди. Бир нечта жанглар рақиблар қўлига ўтиб кетганини ўзингиз кўрдингиз. Шундай бўлса-да, мен жуда мамнунман. Фикримча, сўнгги жангда Сабиржан Аккаликов ғалаба қозонганди. Ҳакамлар...

Энди 2026 йилги мавсум мусобақаларига тайёргарлик кўрамиз. Хатолар устида ишлаймиз, тажриба орттирамиз. Ушбу турнир биз учун бўлажак Осиё ўйинлари олдидан машғулот бўлди. Яхши лаҳзалар ва ўз ўрнида хатолар ҳам бўлди - сарҳисоб қиламиз ва хулоса чиқарамиз.

Келгуси йил Осиё чемпионати ва бошқа йирик турнирлар бўлиб ўтади ва энг асосий старт Осиё ўйинларидир. Ўйлайманки, Осиё ўйинларига тайёргарлик кўрамиз ва халқимизни олтин медаллар билан хурсанд қиламиз", - деди Сатжанов.

Эслатиб ўтамиз, IBA жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси олтита медаль қўлга киритди: Сакен Бибосинов (54 кг), Оразбек Асилкулов (57 кг), Аблайхан Жусупов (71 кг) олтин; Сабиржан Аккаликов (75 кг) кумуш; Темиртас Жусупов (48 кг) ва Эртуган Зейнуллинов (63,5 кг) - бронза.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг