UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 июн 14:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

IBA яна Олимпиаданинг лицензион турнирларини ташкил этишдан четлатилди

Теглар :  Париж-2024IBA
Халқаро Олимпия қўмитаси ижроия қўмитаси Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) ни Париж Олимпиадаси учун квалификацион турнирларни ўтказишдан маҳрум этди.

Бунга сабаб сифатида яқинда ташкилот президентлиги учун ўтказилган сайловларда йўл қўйилган ҳаракатлар кўрсатилган. 

Май ойида аҳлоқ қўмитаси IBA президентлиги учун сайловда Умар Кремлёвнинг ягона рақобатчиси бўлган голландиялик Борис ван дер Ворстни жараёндан четлатганди. Кейинроқ эса у четлатиш юзасидан Спорт арбитраж судига шикоят қилган ва унинг аризаси қаноатлантирилганди.

Бунга жавобан, IBA сайловларни қайта ташкил этишга тайёрлигини маълум қилган. 18 июнь куни эса Париж Олимпиадаси учун лицензион турнирларни ташкил этиш учун номзодларни танлаш жараёни бошланганди. Бироқ, ХОҚ IBAни ташкилот шаъфелигида ўтадиган лицензион турнирлардан четлатди. 

"Париждаги Олимпия ўйинларида бокс мусобақалари IBA шаъфелигида ўтказилмайди, ҳудди саралаш баҳслари каби. Бокс спорти ва бокс оиласи манфаатлари йўлида биз баҳсларни IBA назорати остида ўтказмасликка қарор қилдик. Биз бокс бўйича лицензион мусобақалар қай тарзда ўтказилиши бўйича ҳали бир қарорга келмадик, лекин баҳслар аниқ IBA билан бирга ўтказилмайди", - деди Халқаро Олимпия қўмитаси спорт директори Кит Макконнелл. 

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси ва унинг саралаш баҳслари ҳам ХОҚ назорати остида ташкил этилганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 июн 15:07:28
SHaxrihon
Максад узини одамини куйишда. Олимпиада рахбарлигига бошкалар келмагунча вазият узгармайди. Спорт сиесатга аралашиб кетди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг