UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 апр 07:44
Янгиликлар

Футбол

Игорь Шквиринга МОҚнинг анъанавий эсдалик медали топширилди

Теглар :  Игорь Шквирин
Бугун ўзбек футболининг таниқли вакили, Осиё ўйинлари ғолиби Игорь Шквирин 60 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон футбол ассоциациясида Игорь Анатольевични юбилей айём билан қутлашга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда Баҳодир Махситов бошчилигидаги спорт фахрийлари кенгаши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Тадбирда сўз олган Баҳодир Махситович Игорь Шквиринни юртимиз футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдириб, унга МОҚнинг анъанавий эсдалик медалини тақдим қилди. Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Футбол фахрийлари кенгаши, Профессионал футбол лигаси каби ташкилотлар ҳам кун қаҳрамонига ўз совғаларини топширишди. Тадбир давомида Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Миржалол Қосимов, Юрий Саркисян сингари ўзбек футболининг том маънодаги юлдузлари ҳам Игорь Шквиринни қутлашди.

Ўз навбатида, Игорь Анатольевич кўрсатилган бундай ҳурмат ва эҳтиромдан мамнун эканини, келгусида мураббий сифатида юртимиз футболи ривожи учун бор куч-ғайратини сафарбар қилишга тайёр.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг