UZ

Сўнгги янгиликлар

10:07Майкл Пейж: "Мен ўзимдан кишанларни ечиб ташладим" 0 09:36Ислом Исмоилов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 0 09:05Брендан Аллен ўзи учун мантиқий бўлган ягона жангни айтди 0 08:34Абдулрашид Садулаевнинг Абу-Даби турниридаги рақиби эълон қилинди + ПОСТЕР 0 08:03Фьюри – Жошуа жанги бокс тарихидаги энг кассабоп жанглар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллади 0 07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0

12 окт 18:08
Янгиликлар

Футбол

Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи таркиб" деб ажратиш нотўғри”

Теглар :  Игорь Сергеев
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев Уругвайга қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Узоқ вақт учиб келдик. Масофа катта ва парвоз осон ўтмади. Энг муҳими етиб келдик ва жойлашиб олдик. Биринчи машғулотни ҳам ўтказиб олдик. Энди Уругвайга қарши ўйинга тайёргарлик кўришни бошлаймиз.

Уругвайнинг асосий таркиби ёки “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри назаримда. Уругвай ёшлари ҳам жуда юқори даражадаги футболчилар. Биринчи навбатда ўзимиз яхши тайёрланишимиз керак. Видео таҳлилларни кўриб чиқишимиз ва ўйинга тўғри ёндашиш. Уругвайнинг ўйинини тўлиқ томоша қилмадим. Гол урилган вазиятларни ва ҳужумларини кўриб чиқдим. Умумий хулосага эгамиз ва албатта эртага янада чуқурроқ ўрганамиз. Иккинчи таркибда иштиёқ ва мотивация кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Сабаби ёшлар асосий таркибдан жой олишга ва мураббийларга ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Ҳаво бироз иссиқ, намлик юқори. Мен Таиланд чемпионатида ўйнаганман ва ушбу минтақа иқлими менга таниш. Айни дамдаги об-ҳаво яхши ҳисобланади. Бундан-да иссиқроқ об-ҳаво ҳам бўлади. Менга ўрганиб бўлганман, қолган йигитларга об-ҳаво қандай таъсир қилади, билмадим", — деди ҳужумчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг