UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 ноя 10:56
Янгиликлар

Таэквондо

Икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов Лос-Анжелес-2028'да янги вазнда иштирок этмоқчи

Токио-2020 ва Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Улуғбек Рашитов фаолиятини янги вазнда давом эттиради.

Таэквондочимиз бу ҳақда дастлаб, Инстаграм саҳифасида маълум қилди, сўнгра МОҚ матбуот хизмати билан суҳбатда қарорини тасдиқлади.


– Ижтимоий тармоқда бошқа вазн тоифасига ўташингиз ҳақида ишора кўрдик. Бу ҳақиқатми? -80 кг вазн тоифасига ўтадиган бўлсангиз, у ердаги рақобатни қандай кўряпсиз? Ўзбекистон терма жамоасининг ўзида бу вазнда кучли йигитлар бор.

– Ҳа, бу рост. Келгуси Олимпия ўйинларида -80 кг вазн тоифасида иштирок этмоқчиман. Бу борада режаларимиз бор. Дастлаб -74 кг, сўнг -80 кг тоифасига кўтарилиб, рейтинг очколарини жамғаришга киришаман. Бажонидил -68 кг вазн тоифасида жанг қилишни давом эттирган бўлардим, бироқ эндиликда кўп миқдорда вазн ташлаш саломатлигим учун анча хавфли бўлиб қолади. Ёшим билан баробар вазним ҳам юқорилаб бормоқда. Бу табиий жараён. Албатта, ўзимизда ҳам бу Олимпия вазнида кучли йигитлар етарлича. Аввало, жаҳон миқёсига кўтарилиш учун ички рақобатдан ўтишим керак.

– Коллекциянгизда жаҳон чемпионатининг олтин медали учун жой бўш қолмоқда. Уни қачон тўлдириш ниятидасиз?

Биринчи имконият бўлиши биланоқ. Кейинги жаҳон чемпионатимиз 2025 йил Хитойда ўтиши белгиланган. Шунинг ўзидаёқ бу мақсадимни амалга ошириш учун бор кучимни ишга соламан.

– Бир неча йилдан бери шуғулланаётган ёш спортчиларда натижа бирдан кўринмаслиги мумкин. Уларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

– Ҳеч қачон меҳнат қилишдан тўхтамаслик керак. Ҳар бир мағлубият спортчига қайсидир маънода сабоқ беради. Ундан тўғри хулоса чиқара олган, ўзи устида ишлайдиган, мураббийи билан рақибларига тўғри тактика қўя олган спортчи, албатта, ғалаба қозонади. Мана шу йўналишда кучли жамоам ва мураббийим борлиги менинг катта ютуғим.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг