UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 янв 17:17
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Харбин-2025

Икки карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси Комилжон Тўхтаев Қишки Осиё ўйинларида дебют қилади, у мусобақа ҳақида нималар деди?

МОҚ матбуот хизмати Олимпия ўйинларининг икки карра иштирокчиси Комилжон Тўхтаев билан кичик суҳбат ташкил этди.

Харбин-2025 IX қишки Осиё ўйинларида қатнашадиган Тўхтаев ҳозирда Италияда сўнгги тайёргарликни олиб бормоқда.

– Бўлажак Ўйинларга тайёргарлик қандай кетмоқда?

"Бу менинг фаолиятимдаги янги мусобақа. Тайёргарлик кўнгилдагидек ўтяпти. Машғулотларда ҳар бир бурилишдан сўнг тезликни ошира олишим учун мувозанатни сақлаб туришга ҳаракат қиляпман. Ҳозир эътибор қаратишим керак бўлган асосий жиҳат шу".

– Харбинда ўз олдингизга қандай мақсад қўйгансиз?

"Қишки Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилиш учун яхши имконият мавжуд. Бироқ спортда олдиндан бирор нарсани айтиш қийин. Энг асосийси – трассани имкон борича тезроқ ва хатоларсиз босиб ўтиш. Мана шу муҳим икки ишни амалга ошира олган спортчи ўзи учун медални кафолатлаши мумкин бўлади".

– Медаллар учун рақобатда кимларни санаб ўта оласиз?

– Шарқий мамлакатларда стартга чиқмаганимга анча бўлган. Кўплаб чанғичилар, уларнинг имкониятлари ҳақида маълумот деярли йўқ. Лекин ушбу спортнинг давлатлардаги ривожланганлик ҳолатидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Жанубий Корея ва Япония жамоалари асосий рақобатчи бўлади", дейди спортчи.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг