UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 10:33
Янгиликлар

Шахмат

Икки очколик фарқ билан чемпион бўлган Абдусатторов London Chess Classic турниридан қанча пул мукофоти ишлаб олди?

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуаси мезбонлик қилган шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири якунланди.

Мукофот жамғармаси 50 000 фунт стерлингни ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг кўзга кўринган 10 нафар шахматчиси қатори ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам муваффақиятли қатнашди. Ҳамюртимиз муддатидан аввал мусобақа чемпионлигини нақд қилгани ҳақида хабар берган эдик. 

Абдусатторов сўнгги 9-турда оқ доналарда украиналик гроссмейстер Павел Эльяновга қарши баҳс олиб борди ва дуранг натижа қайд этди. Сўнгги турнинг барча учрашувларида томонлар муросага келишган. Нодирбек турнирни мағлубиятсиз якунлади - 6 ғалаба ва 3 дуранг. Тўққиз имкониятдан 7,5 очко жамғарган шахматчимиз энг яқин таъқибчиси билан ўртадаги икки очколик фарқни сақлаб қолди. 

Турнирда биринчи рақам остида сараланган франциялик Алиреза Фирузджа 5,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллади. Беш очкога эга англиялик Никита Витюгов кучли учликка якун ясади. Абдусатторов чемпион учун ажратилган 25 000 фунт стерлинг мукофот пулига эга бўлди. Алиреза бу турнирдан 15, Никита эса 10 минг фунт стерлинг ишлаб олди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг