UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 ноя 10:32
Янгиликлар

Шахмат

Икки шахматчимиз Жаҳон кубогининг кейинги босқичида, қолган иккиси бугун тай-брекда ўйнайди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси қатнашаётган нуфузли мусобақанинг 1/64 финал босқичида иккинчи учрашувлар ўтказилди. Тўрт гроссмейстеримиздан икки нафари - Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев икки ўйин натижасига кўра ғалаба қозониб, учинчи босқичга йўл олди. Синдаров биринчи учрашувда қора доналарда черногориялик Никита Петровни мағлубиятга учратганди. Жавоб баҳси дуранг натижа билан якунланди. 

Нодирбек Якуббоев германиялик Никлас Хашимбентни таслим этди. Уларнинг илк баҳсида томонлар муросага келишганди. Икки ўйин натижасига кўра 1,5:0.5 ҳисобида зафар қучган Якуббоев ҳам кейинги босқичга чиқди. Қолган икки шахматчимиз - Нодирбек Абдусатторов ва Шамсиддин Воҳидов жавоб учрашувида ҳам рақиблари билан муросага келишди. Бугун улар ҳал қилувчи тай-брекда ўйнашади. 


Гроссмейстерларимизнинг 1/64 финал босқичидаги натижалари: 

Нодирбек Абдусатторов - Денис Махнев (Қозоғистон) - 1:1

Жавоҳир Синдаров - Никита Петров (Черногория) - 1,5:0,5

Нодирбек Якуббоев - Никлас Хашимбент (Германия) - 1,5:0,5

Шамсиддин Воҳидов - Максим Чигаев (Испания) - 1:1


Бугунги тай-брек партиялари бизнинг вақт билан соат 14:30да бошланади. Жавоҳир Синдаровнинг учинчи даврадаги рақиби грециялик Николас Теодору ва сербиялик Александар Инджич ўртасидаги тай-брек учрашувидан сўнг маълум бўлади. Нодирбек Якуббоев учинчи даврада вьетнамлик Ван Нгуенга қарши дона суради. 

Иккинчи босқичда кутилмаган натижалар ҳам кузатилди. Хусусан, таниқли гроссмейстерлардан Уэсли Со, Ян Непомняший, Аравиндҳ Читамбарам, Володар Мурзин, Василий Иванчук, Давид Навара, Мишра Абҳиманю икки ўйин натижасига мағлуб бўлиб, Жаҳон кубогидаги иштирокини якунлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг