UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 авг 16:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Икки ёш тоифасидаги Осиё чемпионатида 30 та медаль қўлга киритдик ва бу борада ҳам биринчи бўлдик!

Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида илк бор ташкил этилган Asian Boxing ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз ниҳоясига етди.

Бугун мусобақанинг сўнгги куни доирасида U-22 ёш тоифасидаги финал беллашувлари ўтказилди.

Аҳамиятлиси, унда терма жамоамиз аъзолари 8 та олтин, 6 та кумуш ва 4 та бронза, жами 18 та медалга эга чиқишди. Йигитларимиз ҳисобида 6 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медали бўлса, қизларимиз турнир давомида 2 та олтин ва 3 тадан кумуш ҳамда бронза медалларини ўзиники қилди.

Шундай қилиб, медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида Қозоғистон (5 та олтин, 4 та кумуш) ва Хитойни (3 та олтин, 4 та бронза) ортда қолдириб, биринчи бўлдик. Йигитларимиз ҳам бу борада тенгсиз бўлди. Биздан кейин Қозоғистон (3 та олтин, 2 та кумуш) ва Япония (1 та олтин, 1 та бронза) бор.

Қизлар жамоамиз ҳам медалларни қўлга киритиш борасида Қозоғистон (2 та олтин, 2 та кумуш)дан яхшироқ натижа қайд этишди. Биринчи ўринни эса Хитой вакилалари (3 та олтин, 2 та бронза) эгаллашди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўз ёш тоифасидаги қитъа биринчилигини 7 та олтин, 3 кумуш, 3 та бронза, жами 13 та медаль медаль умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлаган эди. 


Осиё чемпионати U 22 Ғолиб ва совриндорлари:

Олтин:

Гулсевар Ганиева (-51 кг)

Хуморабону Мамажонова (-57 кг)

Самандар Олимов (-55 кг)

Саят Илясов (-65 кг)

Муҳаммадазизбек Исмоилов (-70 кг)

Шавкатжон Болтаев (-75 кг)

Абдулазиз Абдураҳмонов (-85 кг)

Ҳалимжон Мамасолиев (+90 кг).

Кумуш:

Робияхон Бахтиёрова (-48 кг)

Ойша Тоирова (-70 кг)

Шохрух Абдумаликов (-60 кг)

Раҳматулло Бойматов (-80 кг)

Шаҳзод Полвонов (-90 кг)

Узукжамол Юнусова (-54 кг).

Бронза:

Эркаклар:

-50 кг. Беҳруз Холдоров.

Аёллар:

-60 кг. Одинахон Исмоилова

-65 кг. Моҳира Аҳмедова

+81 кг. Диёрахон Абдуманнобова.


Икки ёш - U-19 ва U-22 тоифасида ўтказилган Осиё чемпионати якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 15 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза, жами 30 та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлди. Бу борада ҳам қитъада боксчиларимизга тенг келувчи рақиб топилмади. Иккинчи ўриндаги Қозоғистон биздан 8 та олтин медаль кам жамғарди.  

 

Осиё чемпионати. Икки ёш тоифасидаги умумий медаллар:

1. ЎЗБЕКИСТОН — 15 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза

2. Қозоғистон — 7-9-6

3. Хитой — 6-1-8

4. Ҳиндистон — 4-11-12

5. Таиланд — 4-1-3

6. Япония — 2-0-3

7. Эрон — 1-1-4

8. Филиппин — 0-2-2

9. Хитой Тайпейи — 0-2-3

10. Мўғулистон — 0-1-3

11. Вьетнам — 0-1-6

12. БАА — 0-1-0

13. Корея Республикаси — 0-0-10

14. Қирғиз Республикаси — 0-0-2

15. Индонезия — 0-0-1

15. Қатар — 0-0-1

15. Бутан — 0-0-1

15. Гонконг — 0-0-1

15. Непал — 0-0-1

15. Малайзия — 0-0-1.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг