UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 дек 16:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

Илҳом Назимовнинг рақиби ўзгарди. Ҳамюртимиз энди RIZIN чемпионлик камари учун жанг қилади!

Маълум қилганимиздек, 30 декабрь куни Япониянинг Саитама шаҳрида ММА бўйича навбатдаги RIZIN турнири ўтказилади.

Аввалроқ, турнир доирасида ўзбекистонлик таниқли аралаш якка кураш устаси Илҳом Назимов америкалик Ноа Бейга қарши октагонга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик.

Бироқ Илҳомнинг Instagram саҳифасида маълум қилишича, унинг рақиби ўзгарган. Ҳамюртимиз энди ўша куни бразилиялик Роберто де Соузага қарши баҳс олиб боради. Енгил вазн тоифасида RIZIN камари учун кечадиган жангда Назимов захира жангчиси сифатида иштирок этади.

Маълумот учун, Илҳом Назимов ММАда 12 ғалаба ва 3 мағлубият қайд этган.  Назимов бундан аввалги жангини ҳам RIZIN лигасида ўтказган эди. Япониянинг Саппоро шаҳрида ўтган RIZIN Landmark 11 турнирида 30 ёшли ҳамюртимиз Япония вакили Сугуру Ниигани илк раунддаёқ нокаутга учратганди. 

36 ёшли Роберто де Соуза ҳисобида эса 20 та ғалаба ва 3 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг