UZ

Сўнгги янгиликлар

19:04Расман! Асламжон Ортиқов ҳам ONE FC чемпионлиги учун жанг қилади! 0 18:40Фомин Молдова Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 18:16Шаҳрам Ғиёсов Тошкентга қайтиб келди (ВИДЕО) 0 17:51Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган 29 та жамоа маълум 0 17:23Камилла Раҳимова ҳамда "Ролан Гаррос-2026": Ўзбекистон тенниси учун янги саҳифа 0 16:59"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолибига айланди 0 16:32Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..." 0 16:05Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномаси эълон қилинди: “Реал”дан бирорта футболчи йўқ 0 15:37Пара енгил атлетика: Нотвилл Гран-присида 19 та медаль қўлга киритилди 0 15:11БУМ! Баҳодир Жалолов Ричард Торресни нокаутга учратган Фрэнк Санчесни жангга чорлади! 0 14:42"Муносиб рақибсиз, ҳақиқий ғалаба йўқ". Кеттерол жангдан сўнг Шаҳрам Ғиёсовга миннатдорчилик билдирди 0 14:18Ўзбекистоннинг рақиби оғир вазиятда - Конго ДР терма жамоаси АҚШда мухлисларсиз қолиши мумкин 0 13:54Қозоғистон яна бир нуфузли Жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди 0 13:30Шаҳрам Ғиёсов Жек Кеттеролга қарши чемпионлик жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди 0 13:01Фирдавс Ҳасанов Mangu 3 турнирида қирғиз жангчиси билан тўқнаш келади (ПОСТЕР) 0

26 дек 16:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Топурия учта тоифада чемпион бўла олиши мумкин" - UFC собиқ жангчиси

UFC собиқ жангчиси Юрайя Фейбернинг фикрича, Илия Топурия учта вазн тоифасида чемпион бўлиши мумкин.

"Турли дивизионларда учта камарни ким қўлга кирита олади? Илия Топурия. Бу йигит жуда кучли кўникмалар тўпламига ва менинг назаримда, юқорироқ вазн тоифаларига ҳам ўта оладиган даражадаги ақлбовар қилмас кучга эга. Вазнни оширганда ёки камайтирганда — мен буни ўз бошимдан ўтказганман — турли қийинчиликларга дуч келасан.

Мен ярим енгил вазнда жаҳон чемпиони бўлганман, энг енгил вазнда эса чемпионликка даъвогар бўлганман. Енгилроқ бўлсанг — бироз тезроқ бўласан, оғирроқ бўлсанг — бироз кучлироқ. Аммо охир-оқибат ҳаммаси техника, ирода кучи ва жангчилик руҳига бориб тақалади. Менимча, Илияда ҳозир буларнинг барчаси бор", — деди Фейбер.

Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия сўнгги марта июнь ойи охирида октагонга чиқиб, Чарль Оливейрани нокаутга учратган ва енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари соҳибига айланганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг