UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 окт 09:00
Янгиликлар

Бошқалар

Илк бор голбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди

Юртимизда паралимпия спорт турлари географиясини янада кенгайтириш, айниқса жамоавий спорт турларини ривожлантириш Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг асосий мақсадидан бири ҳисобланади.

Бу борада белгиланган чора-тадбирлар асосида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 21-23-октябрь кунлари хира ва заиф кўрувчи ҳамда кўзи ожиз спортчилар ўртасидаги голбол бўйича илк бор Ўзбекистон чемпионати ташкил этилди. Мусобақада юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 10 та жамоа ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Қизғин ва муросасиз курашларга бой ўтган мусобақа якунида ғолиблик Тошкент шаҳри жамоасига насиб этди. Кучли учликдан эса Тошкент ҳамда Қашқадарё вилояти жамоалари жой олди.

Мусобақанинг тантанали тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон кўзи ожизлар спорти федерацияси раҳбарияти иштирок этди. Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар эса ташкилотчилар томонидан медал, махсус диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мамлакат чемпионатида ўз иқтидорини намоён эта олган ҳамда кучлилар сафидан жой олган спортчилар келажакда голбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси таркибига киритилади ва халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини ҳимоя қилади.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг