UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 мар 09:12
Янгиликлар

Теннис

Индиан-Уэллс "Мастерс" турнири чемпиони аниқланди

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳрида ўтказилган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Мусобақанинг ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг иккинчи ҳамда тўртинчи ракеткалари - испаниялик Карлос Алькараз ва Даниил Медведев ўзаро тўқнаш келишди. Бир юз икки дақиқа давом этган баҳсда Алькараз 7/6(5), 6/1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа бош совринига эга чиқди. 

Испаниялик теннисчи ўзаро учрашувлардаги ҳисобни ўз фойдасига - 4:2 кўринишига келтирди. Иккала теннисчи ҳам 3 тадан эйс зарбасини ижро этган. Қўшхатолар Медведевда 3 га 1 кўринишида кўпроқ бўлди. Брейклар эса худди шу ҳисобда Алькараз фойдасига ҳал бўлди. 

Эътиборлиси, ўтган йилги финалда ҳам Медведев айнан Алькаразга ютқазиб қўйганди. Карлос фаолиятидаги 13-совринни қўлга киритди. "Мастерс"даги чемпионлик титуллари сони эса 5 тага етди. Чемпионлик унвонини ҳимоя қилган Алькараз 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1,100,000 доллар мукофот пули ишлаб олди. Медведев эса 650 очко ва 585,000 долларга эга бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг