UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 окт 10:48
Янгиликлар

Гимнастика

Индонезиялик гимнастикачи Россиядаги машғулот чоғида йиқилиб вафот этди

Теглар :  Индонезия
12 кун интенсив терапиядан сўнг шифокорлар унинг вафот этганини эълон қилишди, терговчилар вазиятни ўрганмоқда.

Россия Федерациясининг Пенза шаҳридаги "Буртаси" спорт саройида ўтказилаётган машғулотларда 19 ёшли индонезиялик гимнастикачи Науфал Такдир Ал Бари баланд бар билан машқ қилиш чоғида ноқулай ҳолатда чуқурга йиқилиб, бўйнидан қаттиқ жароҳат олди. У икки ҳафтага яқин реанимацияда ётди, аммо ҳаётга қайтмади.

Мураббийлар штаби маълумотларига кўра, гимнастикачи қийин баландликдаги машқни бажараётган вақтида ноқулай йиқилиб тушган. У оғир аҳволда шаҳар касалхонасига етказилган. 12 кунлик интенсив терапиядан сўнг шифокорлар унинг ўлимини эълон қилишди.

Индонезия гимнастика федерацияси спортчининг вафотини тасдиқлади ва унинг оиласига ҳамдардлик билдирди. Россия томони ички текширув ўтказганини эълон қилди. Терговчилар мураббийлар ва ходимлар билан суҳбат ўтказмоқда, хавфсизлик тасвирларини таҳлил қилмоқда.

Ал Бари халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўраётган ва 2028 йилги Лос-Анжелес Олимпиадаси цикли учун кўриб чиқилаётган истиқболли спортчи эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг