UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 июл 13:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов Соро билан жанг, кейинги режалари ва оила қураётгани ҳақида гапирди

Хабарингиз бор, проффесионал боксчимиз Исроил Мадримов 9 июль куни Лондонда франциялик Мишель Сорога қарши WBА Eliminator реванш жангини ўтказди.

Бугун тонгда боксчимиз Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Шундан сўнг, Исроил Мадримов Сорога қарши жанг ва келгуси режалар ҳақида фикрларини билдириб ўтди:

"Дуранг натижа бўлишини ҳеч ким кутмаганди, бунақа ҳолат спортчиларимиз орасида ҳам, ўзимни фаолиятимда ҳам биринчи маротаба кузатилмоқда. Профессионал боксда мана шундай қоида бор ва бундай ҳолат техник дуранг дея ҳисобланади.

Аммо мен хурсандман. Нега? Сабаби биринчи жангимдан кўра мен анча тажриба йиғиб олган эдим ва икки раунд тушган бўлсам ҳам ўзимга ишонч билан ҳаракат қилдим. Худо хоҳласа, кутиб қоламиз WBA йўналишида чемпионлик жангига имконият беришса, яхши бўларди. 

Бу жангга тўрт ой давомида тайёргарлик кўргандик ва 12 раундлик жангга тайёр эдим. Иккинчи раунддан кейин имконият мен тарафда эди, шунинг учун кейинги ёки ундан кейинги раундда жанг якунланиши ҳам мумкин эди. Худо хоҳласа, қарорни кутамиз ва тажрибамни ошириб, чемпионлик учун ҳаракат қиламан. 

Соро билан кейинги жанг эҳтимоли ҳақида...

"Энди бу нарсани аниқ айта олмайман. Чунки бу WBA йўналишидагиларга боғлиқ, лекин иложи борича чемпионлик жангига ҳаракат қилсак керак деб ўйлайман. Сабаби бу нарсани чўзиб бўлмайди. Бошқа йўналишларда талабгорларнинг борлиги туфайли, оралиқ вақт жуда узоқ бўлиб кетади деб биламан".

Шунингдек, Исроил Мадримов оила қураётганини тасдиқлади:

"ИншаAллаҳ яқин кунларда тўй ҳаракатларини бошлаймиз. Уйланиш вақти келди, умрни қолган қисмини жуфти ҳалолим билан чиройли давом эттириш ниятидаман", - деди Мадримов. 

 Olamsportcom таҳририяти Исроил Мадримовга бахт тилаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг