UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 дек 12:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримовнинг Сергей Богачук билан жанги тақдири нима бўлади?

Бугун тонгда Riyadh Season томонидан 2025 йилнинг 22 февраль куни Ар-Риёд (Саудия Арабистони) шаҳрида ўтказиладиган проф бокс оқшоми расман эълон қилинди.

Аҳамиятлиси, турнир кардидан биринчи яримўрта вазн тоифасида собиқ WBA чемпиони Исроил Мадримов иштирокидаги жанг ҳам ўрин олди. Ҳамюртимиз Ар-Риёддаги учинчи жангида WBC Interim камари соҳиби, америкалик Вержил Ортис билан тўқнаш келади. Жанг 12 раундга мўлжалланган.

Қизиғи, Мадримов бу жангдан олдин 21 декабрга мўлжалланган Усик — Фьюри II карди доирасида украиналик Сергей Богачук билан тўқнаш келиши керак.

Исроил Мадримовнинг промоутери ҳисобланган "Matchroom Boxing" компанияси раҳбари Эдди Хирннинг маълум қилишича, ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси декабрь ойидаги жангда ҳам иштирок этади.

Маълумот ўрнида, 29 ёшли Исроил Мадримов ҳозирга қадар 12 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. 26 ёшли Вержил Ортис Жуниор ҳисобида эса 22 та ғалаба бор. У сўнгги жангида Мадримовнинг бўлажак рақиби Богачукни очколар ҳисобига кўра таслим этганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг