UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июл 13:17
Янгиликлар

Теннис

Истомин Астана "Челленжер" бош соврини учун кортга чиқади

Қозоғистоннинг Астана шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнир давом этмоқда.

Мусобақанинг жуфтликлар баҳсида тажрибали теннисчимиз Денис Истомин ҳам муваффақиятли одимламоқда. Ҳамюртимиз Польшага қарши кечган Дэвис Кубоги доирасидаги учрашувда яккаликдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. 

Бугун Истомин россиялик Евгений Карловский билан бирга Астанадаги "Президент Кубоги" турнири бош соврини учун кортга чиқади. Истомин/Карловский тандеми 1/2 финалда турнирнинг биринчи рақамли жуфтлиги - исроиллик Даниэл Гукерман ҳамда австриялик Нейл Оберлейтнер ҳамкорлигини 4/6, 7/6(5), тай-брекда 10/7 ҳисобида таслим этди.     

Бугун Денис ва Евгений мусобақа бош соврини учун россиялик теннисчилар - Егор Агафонов ҳамда Илья Симакин жуфтлигига қарши баҳс олиб боришади. Финал учрашуви бизнинг вақт билан соат 15:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг