UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 май 16:08
Янгиликлар

Оғир атлетика

Жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган ўсмир оғир атлетикачиларимиз тантанали кутиб олинди

Теглар :  Оғир атлетика
Жорий йилнинг 22-26 май кунлари Перу пойтахти Лима шаҳрида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга қайтиб келишди.

Ёш полвонларимиз Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Оғир ателтика федерацияси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари, оила аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари томонидан тантанали кутиб олинди.

Ушбу дунё биринчилигида сайёрамизнинг 43 та мамлакатидан 242 нафар спортчи иштирок этди. 

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари якунда 2 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза, жами 12 та медал қўлга киритди.

Ўзбекистон медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида эркаклар орасида (2 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза) 7-ўринни эгаллади ва кучли ўнликдан жой олди.

Умумий очколар классификациясига кўра эркаклар ўртасида Грузия терма жамоаси тенгсиз бўлди, аёлларда эса Мексика 1-ўринни банд этди.

Медаллар бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни Венесуэла терма жамоаси (4 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза) эгаллаган бўлса, эркаклар орасида биринчи бўлиш Миср терма жамоасига (3 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза) насиб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг