UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 дек 18:39
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатининг 8-турида қолган шахматчиларимиз қандай натижа қайд этишди?

Алмати шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари давом этмоқда.

Бироз аввал рапид йўналиши бўйича 8-тур учрашувлари якунланди. Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов 8-турда оқ доналарда россиялик Владимир Федосеев билан муросага келди. Бу билан Нодирбек очколари сонини 6,5 тага етказиб, қўшимча коэфицентларга кўра 2-ўринга кўтарилиб олди. Бу турда амалдаги жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен россиялик Даниил Дубов билан дуранг ўйнади. 

Биринчи аёл гроссмейстеримиз Нафиса Мўминова қора доналарда ҳаракат қилди ва 12-жаҳон чемпиони, россиялик Александра Костенюкка имкониятни бой бериб қўйди. Бу турда Умида Омонова ғалаба қозонди, Афруза Ҳамдамова эса ютқазди.  

Қувонарлиси, Жавоҳир Синадаров, Шамсиддин ва Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов бу турда рақибларини мағлуб эта олишди. 


Шахматчиларимизнинг 8-турдаги натижалари (эркаклар): 

Нодирбек Абдусатторов (2676) - Владимир Федосеев (FIDE, 2741) 0,5-0,5

Иван Чепаринов (Болгария, 2652) - Нодирбек Якуббоев (2573) 0,5-0,5

Васиф Дурарбайли (Озарбайжон, 2513) - Жавоҳир Синдаров (2596) 0-1

Рамазан Жалмаханов (Қозоғистон, 2399) - Жаҳонгир Воҳидов (2529) 0-1

Лев Зверев (FIDE, 2257) - Шамсиддин Воҳидов (2481) 0-1

Сринат Нараянан (Ҳиндистон, 2518) - Муҳиддин Мадаминов (2337) 0-1

Муҳаммадзоҳид Суяров (2089) - Аржун Калян (Ҳиндистон, 2426) 0-1

Фредерик Свен (Германия, 2466) - Ҳумоюн Бегмуратов (2292) 1-0


Қизларимизнинг 6-турдаги натижалари:

Александра Костенюк (FIDE, 2537) - Нафиса Мўминова (2242) 1-0

Умида Омонова (2059) - Номин-Эрдене (Мўғулистон, 2304) 1-0 

Афруза Ҳамдамова (2052) - Роут Радмини (Ҳиндистон, 2290) 0-1

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг