UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июн 11:15
Янгиликлар

Дзюдо

Жаҳон чемпионатининг бешинчи куни уч дзюдочимизга мухлислик қиламиз, бугун медаль бўлиши керак

Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг бешинчи кунига ҳам етиб келдик.

Бугун аёллар ўртасида -70, эркакларда эса -90 кг вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади. -90 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилувчи Нурбек Муртозоев ва Шаҳзодхўжа Шарипов яқинда Таиландда ўтган Осиё чемпионатининг финалида ўзаро тўқнаш келишганди ва ўшанда Шарипов ғалаба қозонганди. 

Бундан ташқари, 20 ёшли Шаҳзодхўжа шу йил март ойида Тошкент "Катта Дубулға" турнирида ҳам чемпион бўлган эди. Жаҳон чемпионатининг ортда қолган тўрт куни натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси ҳали медаль қўлга киритгани йўқ. Энг яхши натижамиз ҳозирча 5-ўрин бўлиб турибди. Шукуржон Аминова ва Арслонбек Тожиев бронза медали учун кечган беллашувларда рақибларига ютқазиб қўйишган эди.

Бугун курашадиган дзюдочиларимиз: 

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева – Лиао Ю-Жунг (Хитой Тайпейи)

-90 кг: Нурбек Муртозоев – Реми Феуиллет (Маврики)

-90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов – Корнелиус Эйтертсен (Норвегия)

Маълумот учун, бугунги саралаш дастури ҳам бизнинг вақт билан соат 14:00да бошланади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг