UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 дек 20:11
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари якунига етди

Қозоғистоннинг Алмати шаҳри мезбонлик қилаётган шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари якунланди.

Бироз аввал рапид йўналиши бўйича 9-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов бу турда қора доналарда россиялик Даниил Дубов билан дуранг ўйнади. Бу билан Нодирбек очколари сонини 7 тага етказиб, қўшимча коэфицентларга кўра 3-ўринни эгаллаб турибди. Бу турда амалдаги жаҳон тожи соҳиби Магнус Карлсен қора доналарда ўйнашига қарамай, грузиялик Гига Купарадзени мағлубиятга учратди. Ушбу ғалаба норвегияликка 7,5 очко билан якка пешқадам бўлиб олишини таъминлади. 

Биринчи аёл гроссмейстеримиз Нафиса Мўминова бу турда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. Ҳамюртимиз оқ доналарда ўйнаб, украиналик Анна Ушенинага имкониятни бой берди. Бу турда Умида Омонова россиялик Ольга Гирья билан дурангга имзо чекди. Афруза Ҳамдамова эса қозоғистонлик Лия Курмангалие билан очколарни бўлашиб олди. 


Шахматчиларимизнинг 9-турдаги натижалари (эркаклар): 

Даниил Дубов (FIDE, 2741) - Нодирбек Абдусатторов (2676) 0,5-0,5

Ричард Раппорт (Руминия, 2802) - Нодирбек Якуббоев (2573) 0,5-0,5

Жавоҳир Синдаров (2596) - Бардия Данешвар (Эрон, 2419) 0,5-0,5

Жаҳонгир Воҳидов (2529) - Максим Матлаков (FIDE, 2671) 0-1

Шамсиддин Воҳидов (2481) - Роберт Ховханнисян (Арманистон, 2630) 0,5-0,5

Муҳиддин Мадаминов (2337) - Арян Тари (Норвегия, 2556) 0,5-0,5

Ндерим Сарачи (Косово, 2441) - Муҳаммадзоҳид Суяров (2089) 0-1

Ҳумоюн Бегмуратов (2292) - Азиз Дегенбаев (Қирғизистон, 2039) 1-0


Қизларимизнинг 8-турдаги натижалари:

Нафиса Мўминова (2242) - Анна Ушенина (Украина, 2371) 0-1

Умида Омонова (2059) - Ольга Гиря (FIDE, 2328) 0,5-0,5 

Лия Курмангалие (Қозоғистон, 2114) - Афруза Ҳамдамова (2052) 0,5-0,5

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
28 дек 11:05:10
Jamshid Nasridinov
Omad
   
27 дек 22:34:07
Dilshod Uzoqov
Kim nechanchi urinda shuni ham yozingizlar.
   
27 дек 20:27:25
лазизбек темиров
Нодиржон, олға. Мен ҳар бир партиянгни кузатиб, мухлислик қиляпман.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг