UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 дек 08:01
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунидан кейин Нодирбек ва Жавоҳир Топ-10`таликда, пешқадам билан фарқ 0,5 очко!

Шу кунларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунё биринчилигининг иккинчи куни рапид бўйича 4 та тур партиялари ўйналди. Жаҳоннинг кўзга кўринган шахматчилари қатори Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи гроссмейстерлари ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришяпти. Блиц ва рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 8-турдан кейин мусобақани тарк этди. У нафақат рапид, балки блиц баҳсларида ҳам қатнашмайди. Жаҳон чемпионати бу ёғига Магнуссиз давом этади. Норвегиялик шахмат юлдузи 8 имкониятдан 5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 68-ўринни эгаллаган. 

Ҳамюртларимиз орасидан Нодирбек Абдусатторов (2740) ва Жавоҳир Синдаров (2655) энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди. Жаҳон чемпионатида 9-рақам остида таснифланган Нодирбек икки кунлик баҳсларда 6 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди. У 3-турда қора доналарда америкалик Александр Лендерман (2621)га имкониятни бой берганди. Бугун тунда Даниэл Народицкий (АҚШ, 2638) ҳам Нодирбекни мағлуб эта олди. Абдусатторов 6-турда Раунак Садҳвани (Ҳиндистон, 2591), 8-турда эса Алан Пичот (Испания)ни мағлубиятга учратди. 9-турда қора доналарда Александр Гришук (FIDE, 2675) билан муросага келди.  

Шу тариқа, Нодирбек Абдусатторов 9 имкониятдан 6,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 7-ўринга кўтарилиб олди. Биринчи кунги баҳслардан сўнг у 9-поғонани эгаллаб турганди. Бешинчи ўриндаги америкалик Самуэль Севианда ҳам 6,5 очко бор. 

Яна бир гроссмейстеримиз Жавоҳир Синдаров ҳам 9 имкониятдан 6,5 очко тўплади. У қўшимча кўрсаткичларга кўра 4 ғалаба ва 5 дуранг билан 14-поғонадан 9-ўринга кўтарилиб олди. Жавоҳир 9 та турда ҳали ютқазмади ва бу зўр натижа! Синдаров америкалик номдор шахматчилар Ҳикару Накамура (АҚШ, 2755), Леньер Домингес (АҚШ, 2699) ва Даниэль Народицкий (АҚШ, 2638) билан дуранг ўйнади. Туркиялик Исик Канни эса таслим этди. 

Қолган шахматчиларимизнинг иштирокига тўхталадиган бўлсак, Жаҳонгир Воҳидов иккинчи кунги учрашувларни яхши ўтказди. У 4 имкониятдан 3 очко жамғариб, 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 79-поғонадан 37-ўринга кўтарилиб олди. Шамсиддин Воҳидов 4 очко билан аксинча, 70-ўриндан 120-поғонага тушиб кетди. Муҳиддин Мадаминов эса 4 очко билан 125-поғонада бормоқда. 

Бешинчи турдан сўнг тўрт нафар иштирокчи - Володар Мурзин (FIDE, 2588), Ян-Криштоф Дуда (Польша, 2740), Аржун Эргаиси (Ҳиндистон, 2694) ва Александр Гришук (FIDE, 2675) 7 очкодан тўплаб, қўшҳокимлик қилишяпти. Ўн нафар шахматчи 6,5 очкодан жамғарган. Улар орасида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг