UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 ноя 13:05
Янгиликлар

Кураш

Жаҳон чемпионатининг илк куни 6 курашчимизнинг бари шоҳсупага кўтарилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ҳиндистоннинг Маҳарашатра штати Пуна шаҳрида миллий қадриятимизнинг бир бўлаги ҳисобланган кураш бўйича 13-жаҳон чемпионати бошланди.

Дунёнинг 70 га яқин давлати полвонлари иштирок этаётган мусобақанинг биринчи куни эркаклар -60, -66, -73 кг, аёллар эса -78, -87 ва +87 кг вазн тоифаларида жаҳон чемпионати медаллари учун гиламга чиқишди. Курашчиларимиз 6 та вазннинг барчасида ўз маҳоратларини намойишди ва уларнинг ҳаммаси якунда шоҳсупага кўтарилишди. 

Пунада Ўзбекистон шарафига икки бор давлатимиз мадҳияси янгради. Абдулазиз Ҳамроев (-60 кг) ва Артём Штурбабин (-66 кг) барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлишди. -73 кг вазндаги курашчимиз Ғолиб Сулаймонов бронза медалига эга чиқди. 

Аёллар ўртасидаги -78 кг вазндаги баҳсларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Филура Эргашева финалда кореялик Сунаҳ Лига имкониятни бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди. -87 кг вазнда курашган Юлдуз Муҳаммадиева финалда эронлик Заҳра Багерига ютқазиб қўйди. +87 кг вазндаги вакиламиз Ситора Ҳусанова эса Пунадан бронза медали билан қайтадиган бўлди. 

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатининг биринчи кунги беллашувларидан сўнг 2 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалига эга бўлиб турибди. Асосий рақибимиз Эрон илк кунги баҳсларда 3 та олтин медални қўлга киритди.  


Биринчи куннинг барча ғолиб ва совриндорлари

Эркаклар

-60 кг вазн тоифаси

1. Абдулазиз Ҳамроев (Ўзбекистон)

2. Моҳит (Ҳиндистон)

3. Муҳаммад Ал-Фатлави (Ироқ)


-66 кг вазн тоифаси

1. Артём Штурбабин (Ўзбекистон)

2. Гассем Ноуризадеҳ (Эрон)

3. Гумар Киргизбаев (Қозоғистон)

3. Сунг Парк (Жанубий Корея)


-73 кг вазн тоифаси

1. Элис Пакдел (Эрон)

2. Жа Деог Квон (Жанубий Корея)

3. Наврўз Каримзод (Тожикистон)

3. Ғолиб Сулаймонов (Ўзбекистон)


Аёллар 

-78 кг вазн тоифаси

1. Ли Сунаҳ (Жанубий Корея)

2. Филура Эргашева (Ўзбекистон)

3. Саба Карамали (Эрон)

3. Азиза Қурбонова (Туркманистон)


-87 кг вазн тоифаси

1. Заҳра Багери (Эрон)

2. Юлдуз Муҳаммадиева (Ўзбекистон)

3. Жёти (Ҳиндистон)


+87 кг вазн тоифаси

1. Фотима Бармаки (Эрон)

2. Снеша Тадял (Ҳиндистон)

3. Анну (Ҳиндистон)

4. Ситора Ҳусанова (Ўзбекистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг