UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 ноя 12:46
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон кубоги. Бугун 1/4 финал бошланади. Синдаров Абдусатторов учун "ўч" олишга уриниб кўради

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубогининг 1/4 финалига икки ёш гроссмейтеримиз етиб келган.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси иштирокида бошланган нуфузли мусобақада бугун 1/4 финал босқичи старт олади. Кеча нимчорак финалнинг тай-брек баҳслари ўтказилиб, гроссмейстерларимизнинг 1/4 финалдаги рақиблари маълум бўлди. 19 ёшли Жавоҳир Синдаров Хосе Мартинес Алькантара қарши баҳс олиб боради. Мексикалик бу шахматчи турнир кашфиётига айланиб улгурди. У учинчи босқичда Нодирбек Абдусатторовни мағлубиятга учратган эди. Синдаров Нодирбекнинг мағлубияти учун реванш олишга уриниб кўради. 

Маълумот учун, Жавоҳир драматик кечган 1/8 финал босқичида германиялик гроссмейстер Фредерик Свенни мағлубиятга учратганди. Свен учинчи босқичда амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуни мусобақадан чиқариб юборгани эътиборга молик ҳолат. 

Олтинчи даврага етиб келган иккинчи гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев нимчорак финалда арманистонлик Габриэль Саргиссянни 1,5:0,5 ҳисобида таслим этганди. Унинг 1/4 финалдаги рақиби яна бир немис шахматчиси Александр Донченкога қарши дона суради. Донченко чорак финалга қадар Аниш Гири, Маттиас Блубаум, Лием Ле сингари таниқли гроссмейстерларни мусобақадан чиқариб юборган.  

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг