UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 17:27
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон кубоги. Жавоҳир Синдаров ҳам 1/8 финалга чиқди

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси иштирокида бошланган нуфузли мусобақанинг 1/16 финал босқичида тай-брек ўйинлари ўтказилди. Жавоҳир Синдаров драматик кечган баҳсда хитойлик Ю Янгйини 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Тай-брекнинг биринчи партиясида дуранг натижа қайд этилди. Иккинчи партияда Жавоҳир ажойиб ғалабага эришди ва 1/8 финалга йўл олди. 

Кеча Нодирбек Якуббоев ҳиндистонлик гроссмейстер Венкатеш Пранавни икки ўйин натижасига кўра 1,5:0,5 ҳисобида таслим этиб, нимчорак финал иштирокчисига айланганди. Энди Жавоҳир германиялик Фредерик Свенга, Нодирбек арманистонлик Габриэл Саргиссянга қарши баҳс олиб боради.  

Жавоҳир Синдаров — Ю Ян И (Хитой) - 2,5:1,5

Нодирбек Якуббоев — Венкатеш Пранав (Ҳиндистон) - 1,5:0,5

Эслатиб ўтамиз, Шамсиддин Вохидов ва Нодирбек Абдусатторов учинчи босқичда рақибларига имкониятни бой бериб, жаҳон Кубогидаги иштирокларини якунлаган эди. Улар 11 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг