UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 окт 09:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳонгир Нажмиддинов Octagon 65 турнирида қозоғистонлик рақиб билан жанг қилади

Маълум қилганимиздек, 27 октябрь куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ММА бўйича Octagon 65 турнири ўтказилади.

Турнир доирасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Жаҳонгир Нажмиддинов ҳам жанг қиладиган бўлди. Унга ўша куни қозоғистонлик Еламан Жетписбай рақиблик қилади.

Нажмиддинов аслида, сентябрь ойида ташкил этилган Octagon 63 турнирида иштирок этиши керак эди, бироқ у номаълум сабабларга кўра турнирни ўтказиб юборганди.

Octagon 65 турнирининг марказий жангида ҳамюртимиз Мавлонбек Миркомилов Қозоғистон вакили Нуржан Акишев билан жанг қилади. Беллашув енгил вазнда Octagon Interim камари учун ўтказилади.

Маълумот ўрнида, Жаҳонгир Нажмиддинов ҳозирга қадар 17 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Жетписбай ҳисобида эса 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг