UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 фев 18:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жаҳонгир Нажмиддиновнинг Octagon 70 турниридаги рақиби ўзгарди

23 февраль куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида жойлашган "Балуан-Шолак" мажмуасида ММА бўйича Octagon 70 мусобақаси бўлиб ўтади.

Турнир доирасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Жаҳонгир Нажмиддинов Қозоғистон вакили Еламан Жетписбай билан баҳс олиб бориши белгиланган эди.

Бироқ лига матбуот хизмати берган хабарга кўра, Жетписбай жароҳат туфайли жангдан чиққан. Энди Нажмиддинов тожикистонлик Амирхон Атахонов билан жанг қилади.

Мусобақанинг марказий жанги Қозоғистон вакили Эркебулан Токтар ва тожикистонлик Камиль Каратэ ўртасида BMF камари учун кечади.

Маълумот учун, Жаҳонгир Нажмиддинов фаолияти давомида ҳозиргача 18 та жанг ўтказиб, 10 та ғалаба, 6 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган.  Амирхон Атахонов ҳисобида эса 6 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор.

 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг