UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 окт 11:33
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳонгир Воҳидов "Oskemen Open 2024" турнири совриндори

Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида шахмат бўйича "Oskemen Open 2024" турнири бўлиб ўтди.

Мусобақанинг "Masters" гуруҳида 20 гроссмейстер, 29 халқаро мастерларнинг иштирок этгани баҳсларнинг муросасиз кечишини таъминлади. Арманистонлик гроссмейстерлар Мануэль Петросян (2631) ва Арам Акопян (2617), хитойликлар Сюй Сянюй (2621), Бай Цзиньши (2549), эронлик Бардия Данешвар (2613), ҳиндистонлик Сетураман (2576) ҳамда ҳамюртимиз Жаҳонгир Воҳидов (2572) ғолиблик учун асосий даъвогарлар сифатида эътироф этилганди. 

Ўнта тур давом этган мусобақа якунида Жаҳонгир Воҳидов 10 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 3-ўринни эгаллади. Гроссмейстеримиз бронза медали билан бирга 5 200 АҚШ доллар миқдоридаги пул мукофотини ҳам қўлга киритди. У сўнгги турда оқ доналарда ҳаракат қилиб, россиялик Дмитрий Бочаровни таслим этди. Турнирнинг мукофот жамғармаси деярли 50 000 АҚШ долларини ташкил қилди. 

Шахматчиларимиздан Муҳиддин Мадаминов 6,5, Муҳаммадзоҳид Суяров ва Азамат Дауримбетов 5, Баҳром Баҳриллаев эса 4,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди. "Masters" турнири ғолиблиги 8 очко тўплаган украиналик Виталий Бернардскийга насиб этди. Жаҳонгир сингари 7,5 очко жамғарган Бай Цзиньши иккинчи ўринни эгаллади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг