UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 мар 09:26
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жанг қилганига эндигина 10 кун бўлган Санжар Зокиров яна ўз ишига қайтмоқда. Бу сафарги рақиб жиддий!

Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Санжар Зокировнинг навбатдаги жанги эълон қилинди.

ONE FC матбуот хизмати тақдим этган хабарга кўра, 21 ёшли Зокиров 5 апрель куни Таиланднинг Бангкок шаҳридаги Lumpinee Stadim'да ташкил этиладиган ONE Fight Night 30 турнирида иштирок этади. 

"Торнадо"га ўша куни Жанубий Африка Республикаси вакили Боканг Масуньяне рақиб бўлади. Зокиров минимал вазн тоифасида ONE FC рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Масуньяне учинчи поғонада қайд этилган. 

Санжар фаолияти давомида ҳозирга қадар 12 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Боканг ҳисобида эса 10 та ғалаба ва 2 мағлубият бор. Африкалик спортчи икки мағлубиятини ONE FC рейтингида иккинчи ўриндаги Жарред Брукс ва учинчи поғонадаги Мансур Малачиевдан қабул қилиб олганди.

Эслатиб ўтиш жоиз, Санжар 8 март куни ONE Fight Night 29 турнири доирасида индонезиялик Эко Рони Сапутра билан жанг қилиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг