UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 окт 09:26
Янгиликлар

Енгил атлетика, Паралимпия

Жасур Хўжаев Жаҳон чемпиони!

Ўзбекистон пара енгил атлетика терма жамоаси Нью-Делида давом этаётган Жаҳон чемпионатида яна бир медалга эга чиқди.

Эркаклар ўртасида F32 тоифасида ядро улоқтириш баҳслари финалида қатнашган ҳамюртимиз Жасур Хўжаев ўз уринишлари давомида 9.96 м масофани бўйсундириб, мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этиш билан бирга жамоамиз ҳисобига олтин медални тақдим этди.

Жаҳон чемпионати. Эркаклар ўртасида ядро улоқтириш дастури (F32)

1. Жасур Хўжаев (Ўзбекистон) - 9.96

2. Атанасиос Константинидис (Греция) - 9.65

3. Моҳамед Нажиб (Жазоир) - 9.56

Шунингдек, бугун чиқиш қилган спортчиларимиздан Ёрқинбек Одилов ҳамда Илхом Турғунов F57 тоифасида диск улоқтириш дастури финалига йўл олган бўлса, Фахриддин Хамраев Т12 классида 400 м масофага югуриш беллашувларининг ҳал қилувчи босқич чиптасига эга чиқди.

Ҳозирда ҳисобимиздаги медаллар сони 7 тани ташкил этяпти: 2 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг