UZ

Сўнгги янгиликлар

12:39Тошкентда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бошланди 0 12:13Кайл Снайдер ва Аҳмед Тажудинов ўртасида реванш жанги ўтказилади 0 11:47Canadian Open. Камилла Раҳимова дунёнинг учинчи ракеткасига қарши кортга чиқди 0 11:24Родрининг трансфери "Барселона"га тахминан қанчага тушиши маълум 0 10:59Saint Louis Rapid & Blitz 2026. Чемпион Синдаров - Прагг партиясида аниқланди 0 10:28Қирғизистондаги фожеали ҳалокат ортидан Ғалаба чўққисига чиқиш учун алпинистлар рухсатнома олиши талаб этилмоқда 0 09:56Жозеф Паркердан кокаин учун допинг бўйича айбловлар олиб ташланди 0 09:23Гвардиола Родрига қўнғироқ қилиб, уни "Барселона"га ўтишга кўндирди 0 08:49Чарльз Оливейра яқин дўсти Алан Насиментонинг вафотидан кейин илк бор баёнот берди 0 08:03Лайма Владсоннинг Германиядаги саргузаштлари давом этяпти! Ҳамюртимиз бу сафар ўзидан қарийб 400 поғона баланддаги теннисчини мағлуб этди 0 19:56Рамазон Темиров UFC собиқ юлдузига қарши жанг қилади — манба 0 19:17“Ливерпуль” ва ПСЖ Барколя бўйича келиша олмаяпти 0 18:47Брэди Махачев - Гэрри жанги ҳақида: "Бир дарвоза олдидаги футбол" 0 18:13Таркибида 12 та жанги бор UFC 331 турнирининг тўлиқ карди тасдиқланди 0 17:48"У ўз имиджини бузмоқда". Даррен Тилл Иан Гэррини аёллар ҳақидаги гаплари учун танқид қилди 0

23 дек 16:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

MPL вице-президенти Жасур Алижонов ўз ММА Лигасига асос солди

Кеча Тошкентда янги ташкил этилган Mangu MMA Лигасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Лига асосчиси кўпчиликка таниш ММА мураббийи Жасур Алижонов ҳисобланади.

"Бугун "Мангу" профессионал Лигасининг расмий очилиш конференцияси бўлиб ўтди. Ушбу тадбир давомида асосий мақсадимиз аниқ ва қатъий эканини таъкидладик — тарихда қолиш. Олдинда катта йўл, катта марралар бор. Бизнинг йўлимиз сифатдан бошланади.

"Мангу" профессионал лигаси Ўзбекистонда фақатгина юқори даражадаги, сифатли лигалар сафидан ўрин олишни мақсад қилган. Ҳар бир қарор, ҳар бир қадам келажак тарихини яратиш учун ташланмоқда.

Очилиш конференциясида иштирок этиб, бизни қўллаб-қувватлаган барча меҳмонларга чин юракдан раҳмат. Олдинда катта режалар ва катта натижалар кутмоқда", - деди Алижонов.

Алижонов ўз шогирдларидан бири, собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов эгалик қилувчи Muradov Professional League'сида вице-президент ҳисобланарди.

Mangu MMA'нинг илк турнири 2026 йилнинг 7 февраль куни пойтахтимиздаги "Ҳумо Арена"да бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг