UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 ноя 16:25
Янгиликлар

Шахмат

Жавоҳир Синдаров - Жаҳон кубоги ғолиби!

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон кубоги ўз якунига етди.

Ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 200 нафардан ортиқ шахматчи бош соврин учун кураш олиб борди. 

Ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров беллашувларнинг финалига қадар етиб келди. Ҳал қилувчи баҳсда Синдаровга хитойлик Вей Йи рақиблик қилди. 

Мазкур қарама-қаршиликнинг дастлабки икки партияси дуранг билан якунланганди. Якунда бугун ғолиб тай-брэйкда аниқланди. 

Тай-брэйк якунига кўра, Жавоҳир Синдаров 1,5 : 0,5 ҳисобларида ғалаба қозонди ва Жаҳон кубоги ғолибига айланди. 

Маълумот учун, Жавоҳир Синдаров мазкур мусобақа давомида Никита Петров (Черногория), Николас Теодору (Греция), Ю Янгйи (Хитой), Фредрик Сване (Германия), Хосе Мартинес Алькантара (Мексика), Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон) каби шахматчиларни енгиб, финалга қадар етиб келди. 

Ушбу муваффақият орқали Жавоҳир Синдаров 120 минг АҚШ долларига эга бўлди. 

Энди ҳамюртимиз келаси йили март ойида Кипрда ўтказиладиган номзодлар турнирида иштирок этади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг