UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 май 19:15
Янгиликлар

Бокс/ММА

ЖЧ. Учинчи кунда рингга чиққан иккала боксчимиз ҳам ишончни оқлади!

Тошкентда ўтказилаётган бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг учинчи куни ўзбек боксчилари учун якунланди.

Бугунги кун доирасида икки нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилди.

Кундузги дастурда:

1. - 71 кгда 1/32 финал жанги: Саиджамшид Жафаров - Тиаго Муханга (Мозамбик), (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).

Кечги дастурда:

1. - 60 кгда 1/16 финал жанги: Марри Корр (Гамбия) - Мужибилло Турсунов, (2-раундда нокаут билан).

Шу тариқа, Жафаров 1/16 финал босқичига, Мужибилло эса нимчорак финалга йўл олди.

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


18:37. НОКАУУУТ! Мужибилло рақибини муддатидан олдин енгди! Бу мазкур жаҳон чемпионатидаги илк эрта ғалаба бўлди, албатта ўзбек боксчилари ҳисобидан:)

18:35. Биринчи раунд якунига етди. Ҳамюртимиз бу раундда яққол устунликка эга бўлди, гарчи бўй устунлиги рақибида бўлса-да.

18:30. Турсуновнинг жанги старт олди. Ўша гап: ҳамюртимизга омад тилаймиз!

18:20. Мужибилло Турсунов жанги бошланишига бир неча дақиқалар қолди.

16:40. Энди икки соатлик танаффус эълон қиламиз. Мужибиллонинг жангида кўришгунча:)



16:37. Ғ-А-Л-А-Б-А! Саиджамшид ўзбекистонлик боксчиларнинг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

16:32. Иккинчи раунд ҳам якунига етди. Жафаров бу раундда ҳам устунлигини сақлаб қолди. Таъкидлаш жоиз, жанг ҳозирча очиқ курашлар остида кечмаяпти.

16:27. Илк раунд якунланди. Ҳаммаси зўр, кутилганидек. "Ғайра-ғайра, дам-ба, дам", буни аренадагилар яхши ҳис қилишади)

16:22. Демак, "Жимми" рингга чиқмоқда. Ҳамюртимизни қўллаб-қувватлаймиз, онлайн бўлса-да:)

16:05. Ассалому алайкум, қадрли бокс мухлислари! Жаҳон чемпионатининг учинчи кунидан ўрин олган жанглар давом этмоқда. Яна битта жангдан сўнг -71 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Саиджамшид Жафаров илк саралаш жангини ўтказади. Soon...

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
04 май 12:46:51
Boks
Chet davlatdan qanday korsa boladi janglarni
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг