UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 мар 10:11
Янгиликлар

Жермелл Чарло охирги чемпионлик камаридан ҳам маҳрум қилинди

Биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Жермелл Чарло бисотидаги сўнгги - WBA камаридан ҳам маҳрум бўлди.

Чарло 2022 йилнинг май ойида ўз қўлида барча чемпионлик камарларини бирлаштирган эди. WBA раҳбари Хильберто Мендоса раҳбарлигидаги қўмита аъзолари америкалик 33 ёшли боксчини камаридан маҳрум қилиш ва уни "таътилдаги чемпион" деб эълон қилишга овоз берган. 

"Таътилдаги чемпион" мақоми Чарлога биринчи ўрта вазндаги WBA чемпионлик камари учун тўғридан-тўғри, ҳеч қандай Элиминатор, яъни саралаш жангларисиз рингга чиқиш ҳуқуқини беради. Ҳозирча Жермеллнинг биринчи ўрта вазн тоифасида қолиб, жангларни ўтказиши ҳам маълум эмас. 

Аввалроқ, 8 март куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомида биринчи ўрта вазнда вакант қолган WBA камари учун ҳамюртимиз Исроил Мадримовнинг россиялик Магомед Курбановга қарши рингга кўтарилиши ҳақида хабар берган эдик. Лекин бу жангнинг ўтказилиши ҳамон сўроқ остида қолмоқда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг