UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 ноя 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жервонта Дэвис нотаниш аёлга ҳужум қилишда айбланмоқда

Теглар :  Жервонта Дэвис
Проф бокснинг енгил вазнида WBA йўналиши чемпиони Жервонта Дэвис Майами-Гарденсдаги Tootsie's Cabaret стрип-клубида аёл кишига ҳужум қилишда айбланмоқда.

VIP залида хизмат қилувчи официант 30 октябрь куни Дэвисга қарши фуқаролик даъвосини қўзғатиб, боксчини оғир калтаклаш, ноқонуний қамоққа олиш, одам ўғирлаш ва қасддан руҳий тушкунлик келтириб чиқаришда айблади. 

Унинг таъкидлашича, ҳужум 27 октябрь куни содир бўлган. Даъво аризасига кўра, Дэвис уни клубнинг иккинчи қаватидаги VIP залида учратиб қолган. Кейин у уни зўрлик билан ушлаб, орқа эшикдан автотураргоҳга судраб чиққан. Бу вақт ичида Дэвис уни бир неча бор бўғиб, бошининг орқа қисмига урган.

Официант аёл ва Дэвис илк бор 2022 йилда танишишган. У ҳужумга учраганини даъво қилишидан олдин беш ой давомида Жервонта билан муносабатда бўлган. Шу ойлар давомида боксчи унга тўрт марта жисмоний ҳужум қилгани ва икки марта ўлдириш билан таҳдид қилгани айтилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг