22 ноя 10:31
Янгиликлар
Теннис
Италия Дэвис Кубогидаги 24 йиллик рекордни такрорлади
Италия терма жамоаси теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Дэвис Кубогининг финалига йўл олди.
Италияликлар кетма-кет учинчи йил ҳам ушбу нуфузли мусобақанинг финалига чиқишди. Бу билан улар 2001 йилда Австралия томонидан қайд этилган рекордни такрорлашди. Австралияликлар 1999-2001 йиллар оралиғида қаторасига уч йил Дэвис Кубогининг финалида ўйнашган эди.
Италия терма жамоаси 1/2 финалда Бельгиядан устун келди. Маттео Берреттини Рафаэль Коллиньонни 6/3, 6/4, Флавио Коболли эса Зиза Бергсни 6/3, 6/7(5), 7:6(15) ҳисобида мағлубиятга учратди. Ҳал қилувчи тай-брейкда Коболли 7 та матчболдан чиқиб кетди.

Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар