UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 окт 10:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Жейрон Эннис иштирокидаги жанг биринчи раунддаёқ тугади

Бугун тонг саҳарда АҚШнинг Филадельфиясида профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий жангида яримўрта вазнда собиқ IBF чемпиони Жейрон Эннис профессионал фаолиятидаги 35-ғалабасини қўлга киритди. Америкалик 28 ёшли Эннис бугун биринчи ўрта вазн тоифасида дебют қилди. Унинг рақиби анголалик Уисма Лима бўлди.

Жанг биринчи раунддаёқ якунланди. Эннис аввалига Уисмани нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Кейин эса кетма-кет кучли зарбалар эвазига рақибини техник нокаутга учратди. Жейрон мағлубиятсиз одимини давом эттирди. Яқинда унинг промоутери Эдди Хирн асосий мақсади мижозига P4P рейтинги етакчиси Теренс Кроуфорд билан жангни ташкил қилиб бериш эканини айтган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг